The Independent: ўзбекистонликлар дунёдаги энг чойхўр халқ

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 99,6 фоизи бошқа ичимликлардан кўра чойни афзал кўришади. Бу ҳақида Буюк Британиянинг The Independent нашри Euromonitor International тадқиқот маркази сўровига асосланиб хабар тарқатди. Сўровга кўра, ўзбекистонлик респондентларнинг бор-йўғи 0,4 фоизи қаҳвани маъқул кўришади.

    Сўровда кенияликларнинг 99,2 фоизи, озарбойжонликларнинг 99,1 фоизи, покистонликларнинг 99 фоизи, хитойликларнинг 98,9 фоизи чойни хуш кўриши маълум бўлди.

    uzbekistan-tea-2016 (1)
    Айни пайтда Гватемала аҳолисининг 99,6 фоизи қаҳвани маъқул кўришини айтишган. Доминакан Республикаси, Бразилия, Эквадор, Греция ва Дания аҳолисининг аксарияти ҳам ушбу ичимликка мойиллигини билдиришган.

    SHARE