Ўзбекистон элчиси Туркманистон раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди

    Шу йилнинг 19 май куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг мамлакатга янги тайинланган элчиси Акмалжон Қўчқоровни қабул қилди.

    У Тукрманистон раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақида Туркманистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Акмалжон Қўчқоров Гурбангули Бердимуҳаммедов ва бутун туркман халқига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг самимий саломини етказди.

    Туркманистон Президенти, ўз навбатида, элчининг янги лавозими билан муборакбод этаркан, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига омад тилади.

    SHARE