Ўзбекистон Пхеньяннинг ядровий қурол ишлаб чиқишга доир ҳаракатларини кескин қоралайди

Корея Республикаси Бош вазири Хван Гё Ан Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақида Yonhap ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга келишиб олишди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Жанубий Корея компанияларига кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган 5,3 миллион долларни беришини маълум қилган.

“Мен икки мамлакатнинг стратегик шериклиги ривожланаётганидан мамнунман. Умид қиламизки, Ўзбекистонда истқиболда ҳам Жанубий Корея фирмаларига нефть ва кимё маҳсулотлари, қуёш энергияси сингари соҳаларда иштирок этиш имконини яратиб беради”, деди Жанубий Корея Бош вазири.

Кореялик амалдор Ўзбекистон иқтисодиёти йилига 8 фоиз миқдорида ўсаётганини эътироф этиб, мамлакат Марказий Осиёнинг транспорт хабига айланишида катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтган.

PYH2016052011930034100_P2

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Жанубий Корея инвестиция ва технология алмашинувида Ўзбекистон учун муҳим шерик эканлигини қайд этди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари шуни алоҳида қайд этдики, Ўзбекистон Пхеньян томонидан ядровий қурол ишлаб чиқилишини кескин қоралайди.

SHARE