Тошкентда квартиралар нархи тушишда давом этмоқда

Май ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх апрель билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 623 ш. б. (доллар) (шартли бирлик)дан 609 га қадар етди. Бу ҳақда “Credo max estimation” баҳолаш компанияси «Газета.uz»га маълум қилди.

Хабарда айтилишича, панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи апрелдаги 590 ш. б. дан 574 ш. б. га (-3%), ғиштли уйлар нархи эса — 663 ўрнига 652 ш. б га арзонлади (-2%).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 610 ш. б. (-2%), икки хонали — 593 (-3%), уч хонали — 611 (-2%), тўрт хонали — 630 (-3%), кўп хонали — 605 (-2%).

SHARE