Урганчга мажбурий қўндирилган Миср самолёти бортида портловчи қурилма борлиги ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Мисрнинг EgyptAir авиакомпаниясига тааллуқли самолёт бортида портловчи қурилма мавжудлиги ҳақидаги хабар ўз исботини топмади. Бу ҳақида Reuters Миср авиация вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

“Самолёт парвозни давом эттиришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу хабар ёлғон экан, Худога шукр”, дейди вазирлик расмийларидан бири.
Шу йилнинг 8 июнь куни эрталаб EgyptAir компаниясининг А-330-220 самолёти бортида портловчи модда борлиги ҳақидаги ахборотдан сўнг Ўзбекистон Урганч халқаро аэропортига мажбуран қўндирилди.

Қоҳирадан Пекинга йўл олган самолёт бортида 17 нафар экипаж аъзоси ва 118 нафар йўловчи бўлган.

SHARE