Ўзбекистон Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Қозоғистонга Оқтўбеда юз берган терактлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Шу йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси элчихонасида Оқтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5-6 июнь кунлари юз берган қуролли тўқнашувлар оқибатида 7 нафар киши, 3 нафар ҳарбий, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди. 37 киши турли даражада тан жароҳати олди, уларнинг аксарияти ҳарбийлардир. Террористларга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида 13 нафар жиноятчи йўқ қилинди, тўққиз нафари қўлга олинди, 6 нафари эса қидирилмоқда.

SHARE