Тошкендаги Франция элчихонаси 20-24 июнь кунлари ёпиқ бўлади

    Қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланганлиги туфайли Тошкентдаги Франция элчихонаси 2016 йил 20-24 июнь кунлари ёпилади.

    Бу ҳақида элчихона расмий сайти хабар бермоқда. Қайд этилган кунларда элчихонанинг Визалар бўлими ёпиқ бўлади ва ҳужжатлар ҳам қабул қилинмайди.

    Францияга ёки Тошкентдаги Франция элчихонаси виза берадиган бошқа бир давлатга яқин кунларда боришни режалаштирган шахслар учун қулайлик яратиш мақсадида, Визалар бўлими 13-17 июнь кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача ва 15.00 дан 17.30 гача фаолият олиб боради.

    Сайтда қайд этилишича, 27 июндан бошлаб, визага ҳужжат топширувчилар TLS Contact компанияси орқали олдиндан қабулга ёзилган бўлиши шарт. Ушбу хизмат 20 июндан бошлаб ишга тушади. TLS Contact компанияси билан боғланишга оид қўшимча маълумотлар эълон қилинади.