ИИВ: Тошкентга келиб-кетишнинг чекланиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ўзбекистон Ички ишлар вазирли сешанба куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити кунлари (23-24 июнь) Тошкентга келиш ва пойтахтдан чиқиб кетишнинг чекланиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

«Мазкур маълумот ишончсиз ва асоссиздир», — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида. «Шаҳарга келиш-кетиш қоидалари одатдаги тартибда қолади. Бунда текширув тадбирлари кучайтирилади».

«ШҲТ саммити мобайнида фақатгина Тошкентнинг бир неча кўчаларида ҳаракат чекланади. Автотранспортлар ҳаракати чекланадиган сана ва вақтлар қўшимча равишда тақдим этилади», — қайд этилади хабарда.

Хабарда келтирилишича, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартириш мақсадида пойтахтда ИИВнинг тегишли бўлинмалари иштирокида режали чора-тадбирлар амалга оширилади.