Берни Сандерс Ҳиллари Клинтонни сайловда қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Америкада президентликка демократлар партиясидан номзод бўлишга ҳаракат қилган сенатор Берни Сандерс  Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Сандерс ўзининг миллионлаб сайловчиларини шу йил ноябрь ойидаги сайловда Клинтонни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

Сенатор Ҳиллари Клинтон билан демократлар партиясини ислоҳ қилиш, шунингдек, республикачилар партияси номзоди Дональд Трампга қарши курашишда бирга ишлашга тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон ўтган ҳафта президентликка номзод бўлиш учун етарлича делегатларни йиға олган эди. Аммо Сандерс ўз мағлубиятини тан олмаётган эди.

Ҳиллари Клинтон АҚШ тарихида йирик партиядан номзоди кўрсатилиши мумкин бўлган илк аёл ҳисобланади. АҚШ президенти Барак Обама ҳам Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

SHARE