Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қуриб битказилди

    Тошкентда «премиум» синфидаги халқаро Hyatt тармоғи меҳмонхонаси — Hyatt Regency Tashkent қурилиши якунланди. Бу ҳақида Газета.uz сайти хабар тарқатди. Кенг кўламли қурилиш ишлари қарийб уч йил давом этди.

    Меҳмонхона биноси саккиз қаватдан иборат. Унда 300 та хона мавжуд бўлиб, 38 таси апартамент, 8 таси эксклюзив, 5 таси дипломатик ва 1 таси президент люкс ҳисобланади. Меҳмонхона ҳудудида бассейн, 855 кв. м майдонга эга маросимлар ўтказиш зали, спа-ҳудуд ва фитнес марказ мавжуд.

    Меҳмонхонада бир қанча ресторан ва барлар: кеча-кундуз ишлайдиган «Хива» интернационал ошхонаси, томдаги Sette италиан пиццерияси, Chai Lounge ва очиқ айвондаги бар фаолият кўрсатади.

    Айни пайтда меҳмонхона очилиш ва илк мижозларни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон пойтахтига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун ташриф буюрадиган халқаро делегациялар аъзоларининг Hyatt Regency Tashkent`нинг илк мижозлари бўлиши кутилмоқда.

    Меҳмонхона қурилиши лойиҳасининг қиймати 205 млн АҚШ долларини ташкил этди.

    SHARE