Владимир Путин Тошкентда Пушкин ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Россия президенти Владимир Путин улуғ рус шоири Александр Пушкин ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар тарқатди.

    Давлат раҳбарлари ҳайкал жойлашган ҳудудга ШҲТнинг икки кунлик Тошкент саммити якунланганидан сўнг келишган.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Пушкиннинг 1974 йилда барпо этилган бронза ҳайкали Ўзбекистон пойтахти марказида — Шота Руставели ва Бобур кўчалари кесишган жойда, “Ўзбекенгилсаноат” компанияси олдида ўрнатилган эди ва унинг боғ очилган эди.