Нью-Йоркда ватандошларимиз иштирокида Мустақиллик кубоги бўлиб ўтади

Нью Йоркда ватандошларимиз иштирокида Мустақиллик кубоги бўлиб ўтади. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

“Айни дамда Америка Кубоги ёки Европа—2016 баҳслари айни қизғин паллада. Аммо жорий йилнинг сентябрь ойида унданда муҳим бўлган кубок баҳслари АҚШнинг Нью-Йорк штатида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда”, дейилади хабарда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 10 сентябрь санасида ватандошларимиз иштирокида футбол бўйича илк маротаба ташкил қилинаётган “Мустақиллик кубоги” баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур беллашувда АҚШнинг барча штатларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз ўзларининг жамоалари билан иштирок этишлари мумкин бўлади. Ташкилотчиларнинг бизга берган маълумотига қараганда фақатгина Нью-Йорк штатидан икки жамоа ва қолган штатлардан бир жамоа мазкур кубок бахсларида иштирок этиши мумкин.

Мазкур мусобақада иштирок этишни истовчилар hozirchashu@gmail.com электрон манзили ёки +1347-891-9669 рақамлари орқали керакли маълумотларни билиб олишингиз мумкин бўлади.