Ислом Каримов: “Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” каби ўзаро курашаётган кучлар ўртасида музокаралар жараёнини қайта тиклаш даркор”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” каби ўзаро курашаётган кучлар ўртасида музокаралар жараёнини қайта тиклашлигини таъкидлади.  Ислом Каримовнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида сўзлаган нутқида бу ҳақида айтиб ўтди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни ўзаро курашаётган томонлар ўртасидаги тўқнашувларнинг аста-секин чўзилиб бориши сифатида таърифлаш мумкин, агар аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, бундай беқарорликнинг қўшни мамлакатлар ва минтақаларга ҳам ёйилиб кетишининг жиддий ва реал хавфи мавжуд.

Афғон муаммосини ҳал этишдан манфаатдор томонларнинг аксарияти бундай вазиятдан чиқишнинг фақат битта йўли борлигини яхши англайди. Яъни, бу йўл ўзаро кураш олиб бораётган асосий томонлар ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелиги остида сиёсий музокаралар ўтказишдан иборатдир. Ҳукумат ва “Толибон” каби ўзаро курашаётган кучлар ўртасида музокаралар жараёнини қайта тиклаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада томонлар музокаралар жараёнини бошлаш учун олдиндан бирон-бир шарт қўймаслиги даркор.

Ҳеч шубҳасиз, донор давлатлар ва халқаро институтлар Афғонистонга бу мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш, энг муҳими, таълим-тарбия ва маърифат соҳасида ёрдам бериш бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлаши зарур.

“Ўзбекистон, Афғонистон билан икки томонлама ўзаро ҳамкорлик принципига риоя этган ҳолда, коммуникациялар, жумладан, Афғонистонни ташқи дунё билан боғлайдиган Термиз – Мозори Шариф темир йўл тармоғини қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқда, Афғонистонга, хусусан, Кобул шаҳрига электр энергияси етказиб беришни таъминламоқда”, дейилади нутқда.

SHARE