“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Истанбул—Тошкент авиарейсининг вақти ўзгарганини маълум қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Истанбулда юз берган терактдан кейин Туркия ҳукумати қарорига кўра, Отатурк халқаро аэропорти вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилиши керак бўлган HY-274 рейси вақти ўзгаргани ҳақида маълум қилди.

Миллий авиакомпания матбуот хизматида берилган хабарга кўра, HY-274 рейси билан Истанбул шаҳридан Тошкентга парвоз қиладиган самолётнинг парвозга чиқиш вақти маҳаллий вақт билан соат 20:00 этиб белгиланди.

Отатурк аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланади.

Газета.uz сайтининг ёзишича, теракт туфайли сешанба куни авиакомпаниянинг самолёти Истанбулдан Тошкентга кечикиб учган эди. Бугун эса Тошкентдан самолёт мўлжалдаги вақтидан кечроқ ҳавога кўтарилган.

SHARE