Истанбулдаги портлашда ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Истанбулдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг рўйхати аниқланди. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор. Бу ҳақда “Ҳуррият” нашри хабар берди.

    Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар Ироқ, 5 нафар Саудия Арабистони, бир нафардан Эрон, Украина, Тунис, Иордания ва Хитой фуқаролари бўлишган. Ҳалок бўлганларнинг асосини туркияликлар ташкил этади.

    Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 239 нафарга етди.

    Туркия нашрларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг исми-шарифи Самат Муҳиддиновдир.

    SHARE