“Мейвезер Промоушенс” клуби аъзоси Санжар Раҳмонов рингга Шохруҳ репер қўшиқлари остида кўтарилишини маълум қилди

Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган боксчимиз Санжар Раҳмонов қайси қўшиқ остида рингга чиқишини айтиб ўтди. Бу ҳақида “Оламспорт” интернет нашри хабар тарқатди.

“Шу пайтга қадар турли мусиқалар остида чиқиб келаётгандим. Шу кунларда эса санъткорларимиздан бири Шохруҳ реппер томонидан махсус қўшиб ишланяпти. Унда юртимиз ва ўзбек спортчилари ғурур билан тилга олинади”, – дейди боксчи сайтга берган интервьюсида.

Яқиндагина профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов дунёга машҳур «Мейвезер Промоушенс» клуби билан ўтган йили шартнома имзолаган эди.

SHARE