Хитой раҳбари Си Цзиньпин Алишер Навоийдан иқтибос келтирди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида нутқ сўзлаб, Ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоийдан иқтибос келтирди.

“Биз давлатларимиз томонидан танлаб олинган ривожланиш йўлини ўзаро қатъий қўллаб-қувватлаймиз, сиёсий барқарорлик ва давлат ҳокимияти хавфсизлигини ҳамкорликда таъминлаймиз. Тараққиёт йўлидаги амалий ҳамкорлигимизни ҳар томонлама чуқурлаштириш, ривожланиш стратегиясини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқалар имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари, инфраструктура, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳамкорликни янада жонлантириш ишларини амалга оширамиз”, деди Хитой раҳбари

У Ўзбекистон ШҲТга раислик қилган мамлакат сифатида Ташкилот доирасида йўлга қўйилган кўп қиррали ҳамкорликда амалий натижаларга эришишда улкан ҳисса қўшганини айтиб, бунинг учун Президент Ислом Каримовга, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик билдирди.

“Ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоий ўз шеърида айтганидек, “мен халқим бахтли ва фаровон яшашини истайман”. Бу эзгу истакни бизнинг умумий мақсадимиз ва абадий орзу-ниятимиз деб ҳисоблайман. Шунингдек, Хитой ва хитой халқи Ўзбекистон ҳамда дунёдаги бошқа барча мамлакатлар халқлари билан биргаликда инсоният тинчлиги ва тараққиётига хизмат қилишдек олий мақсад йўлида доимо қўлни-қўлга бериб ҳаракат қилишга тайёр эканини билдирмоқчиман”, деди Си Цзиньпин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши маълум қилинган эди.