Кореяда қарийб 17 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда

Ҳозирги кунда Корея Республикасида қарийб 17 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақида Меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2006 йили Ўзбекистон ва Жанубий Корея меҳнат вазирликлари ўртасида меморандум имзоланган эди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистондан Жанубий Кореяга меҳнат мигрантларини юбориш масалаларини тартибга солади.

Ушбу меморандум доирасида 2007—2016 йилларда 25543 нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда иш билан таъминланган. Ҳозирда ушбу мамлакатда 16 минг 885 нафар ўзбекистонлик фаолият юритаётир.