Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 95 минг киши кўчиб келган

Россиядан Ўзбекистонга 2015 йилда 95 минг киши кўчиб ўтган бўлиб, бу Россияни тарк этган аҳолининг қарийб 29 фоизини ташкил қилади.

Россия Федерал статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатни ўтган йили 353 минг киши тарк этган. Россияга эса қарийб 599 минг киши келган бўлиб, уларнинг 74 минг нафардан ортиғи Ўзбекистондандир.

Умуман, Россияга энг кўп — 194 минг киши Украинадан кўчиб келган. Россия аҳолисининг умумий сони 143,5 миллион кишини ташкил қилади.

SHARE