Ўзбекистонда “Вой-ву” деган интернет-тўловлар портали ишга туширилди

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Woy-Wo’ ягона интернет-тўловлар порталини ишга туширди. Бу ҳақида газета.uz сайти марказ матбуот хизматига асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, порталда бир қанча интернет-дўконлари, шунингдек, уяли алоқа, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Етказиб берувчилар рўйхати ҳозирча катта эмас, аммо уни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, портал электрон коммерция иштирокчилари — харидорлар ва сотувчиларни бевосита боғлаб, тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда маҳсулот ва хизматларни сотиш вақтини қисқартиришга имкон туғдиради.

Портал ёки Uzcard иловасидан рўйхатдан ўтганлар Woy-Wo’ логин ва паролидан фойдаланишлари мумкин.

Порталнинг мобиль кўриниши ва мобиль иловаси яқин вақтлар ичида ишга туширилиши кутилмоқда.

SHARE