Дональд Трамп вице-президентликка номзодини эълон қилди

    Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш эҳтимоли катта бўлган Дональд Трамп сайлов кампаниясида у билан вице-президентликка даъвогарлик қиладиган сиёсатчининг исмини маълум қилди. Унга кўра, Индиана штати губернатори Майк Пенс вице-президентлик учун энг мақбул номзод ҳисобланади.

    Пенсни анчадан бери Трампнинг президентлик пойгасида асосий ҳамкори сифатида таърифлаб келишаётган эди.

    Кузатувчиларнинг фикрича, Трампнинг ушбу қарори бирмунча “хавфсиздир”. Чунки Пенс тажрибали сиёсатчи бўлиб, 12 йил давомида Конгрессда фаолият юритган. У, шунингдек, республикачилар партияси вакиллари орасида ҳам катта обрўга эга.

    Шундай бўлса-да, экспертлар Пенснинг нотиқлик қобилияти у даражада эмаслиги сайлов кампаниясида жиддий муаммолар туғдириши мумкинлигини қайд этишяпти.

    SHARE