Абдулазиз Комилов Саудия Арабистонига ташриф буюради

    Шу йилнинг 25−28 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича ислом комиссиясининг 39 сессиясида ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг мажлисида иштирок этади.

    Ташриф дастуридан ИҲТ ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ҳам ўрин олган.