Германияда сўнгги 36 йилдаги энг йирик қотиллик содир этилди

Мюнхен марказидаги савдо марказида шу йилнинг 22 июль куни отишма юз берди. Асли келиб чиқиши эронлик 18 яшар Германия фуқароси тўппонча билан савдо марказига келган одамларга ҳужум қилган. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган, 27 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу сўнгги 36 йил ичидаги энг йирик қотиллик ҳисобланади.

Қотил ўз жонига қасд қилган. У ёлғиз ҳаракат қилган. Мюнхен полицияси вакили қотилнинг “Ислом давлати” террористик ташкилотига алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар Туркия фуқароси, бир нафар Греция фуқароси бўлган. Тўрт нафари эса вояга етмаган.

Полиция қотилнинг ҳаракатларида сиёсий мақсад йўқлигини, унинг қочоқларга нисбатан муносабати туфайли бундай жиноятга қўл ургани ҳақида гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Айрим манбаларда келтирилишича, қотил ўзининг whatsapp мессенжеридаги аккаунтида норвегиялик яна бир қотил Брейвикнинг суратини ўрнатиб олган. Эслатиб ўтамиз, Брейвик ҳам 2011 йилнинг 22 июль куни Норвегияда оммавий қотиллик содир этган эди.

 

 

SHARE