Туркияда мингдан ортиқ хусусий мактаблар фаолияти тўхтатилди

Туркияда 35 соғлиқни сақлаш муассасаси, 1043 та хусусий мактаб, хусусий ётоқхона ва пансион, 1229 та жамоат ташкилоти ва фонд, 19 та касаба уюшмаси, федерация ҳамда конфедерация, 15 та олий таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақида Туркия президенти томонидан эълон қилинган “Фавқулодда вазиятлар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда мамлакат таълим вазирлиги 21 минг ўқитувчининг лицензиясини бекор қилиб, олимларга Туркияни тарк этишни тақиқлаб қўйган эди.

Reuters ахборот агентлиги хабар беришича, бу Режеп Эрдўғаннинг мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилингандан сўнг илк фармонидир.

Бундан ташқари, фармонга биноан фавқулодда ҳолат пайтида қўлга олинганлар суд санкциясиз 30 кунгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб турилиши мумкин. Шу пайтга қадар бу муддат икки кунни ташкил этарди.

Туркия инсон ҳуқуқларига оид Европа конвенцияси қоидаларини мамлакатда амалга қилишни тўхтатиб қўйди.

SHARE