Япониядаги руҳий касалликлар муассасасида 19 нафар бемор пичоқлаб кетилди

Японияда 26 яшар йигит руҳий касалланганлар пансионатида 19 нафар кишини пичоқ билан чавақлаб ташлади. Бу ҳақида Kyodo News ахборот агентлиги хабар тарқатди. Канагава префектурасида юз берган ушбу қотиллик оқибатида яна 49 киши турли даражада тан жароҳати олган. Улардан 20 нафарининг авҳоли, шифокорларнинг сўзларига кўра, оғир.

Пансионатда турувчиларга ҳужум қилганликда гумонланиб Сатоси Уематсу ҳибсга олинди. У тунги соат 3.00да маҳаллий полиция участкасига келиб, ушбу қотилликни содир этганлигини тан олган. Даволаниш муассасаси ходимларининг айтишича, Уематсу мазкур пансионатда илгари ишлаган. Полиция вакилларига кўра, гумонланувчи дунёда биронта ҳам ногирон қолмаса, яхши бўлишини таъкидлаган.

SHARE