Ҳиллари Клинтон президентликка расман номзод бўлди

Демократлар партиясининг Фладельфияда бўлиб ўтаётган қурултойида Ҳиллари Клинтон АҚШ тарихида илк марта йирик партиядан мамлакат президентлигига кўрсатилган аёл номзод бўлди. Ҳозирга қадар Ҳиллари Клинтон ғалаба учун зарур бўлган 2 минг 382 та делегат овозини йиға олди.

Праймеризларда Клинтоннинг асосий рақиби бўлган вермонтлик сенатор Берни Сандерс АҚШнинг собиқ давлат котибини президентлик сайловида қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ҳиллари Клинтон ўзига виргиниялик сенатор Тим Кейнни вице-президентликка номзод сифатида танлаган.

Берни Сандерс ўз тарафдорларини Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга чақирди.

SHARE