Самарқанд ва Термиз шаҳарларида иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди

    Ўзбекистоннинг иккита шаҳрида иссиқ ҳарорат тегишинча 54 ва 33 йил аввалги рекордларни янгилади. Бу ҳақида Подробно.uz сайти Ўзгидрометга асосланиб хабар тарқатди.

    Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 25 июль куни Самарқандда 1962 йилдан бери сақланиб келинаётган ҳарорат даражаси янгиланди. Ўшанда шаҳарда ҳаво ҳарорати 37,9 даражани ташкил этган бўлса, янги кўрсаткич 39,4 даражага етди.

    Термизда эса ҳаво ҳарорати 44,1 даражагача кўтарилди. 1983 йилда ушбу кўрсаткич 43,3 иссиқни ташкил қилган эди.

    SHARE