Болалар боғчасига қабул бўйича аризаларни онлайн тақдим этиш мумкин

    Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фақатгина Тошкент шаҳри аҳолиси учун кўрсатиб келинаётган болаларни мактабгача тарбия муассасалари (МТМ)га қабул қилиш бўйича аризаларни тақдим этиш хизматидан эндиликда бутун Ўзбекистон аҳолиси фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда порталга асосланиб Газета.uz хабар қилди.

    Мазкур хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар электрон шаклдаги аризани тўлдириши, унга электрон имзосини қўйиши ва зарурий ҳужжатлар (боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота ёки онасининг паспорти нусхаси, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органининг оиланинг мазкур манзилда яшаши тўғрисидаги маълумотномаси, ота-она иш жойидан маълумотнома) тўпламини тақдим этиши талаб қилинади.

    Ариза ва ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилади. МТМда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, аризачи муассасага шахсан бориши ва йўлланмани қабул қилиб олиши керак бўлади.

    SHARE