Ойбекнинг “Навоий” романи инглиз тилига таржима қилинди

Ойбекнинг “Навоий” романининг инглиз тилидаги таржимаси нашриётга топширилди.

ЎзАнинг хабар беришича, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. Юбилей муносабати билан Навоий асарлари жаҳоннинг яна ўн тўрт тилига таржима қилинди. Ўзбек шоирларининг улуғ алломага бағишланган асарларидан иборат “Ҳазрат Навоийга эҳтиром” китоби, Ойбекнинг “Навоий” романининг инглиз тилидаги таржимаси нашриётга топширилди.

Уюшма аъзолари Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияда иштирок этди. Берлин давлат кутубхонасига улуғ алломанинг 10 жилдлик асарлари мажмуаси совға қилинди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Алининг маълум қилишича, юбилей муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир асарларини жаҳоннинг ўн тўрт тилига таржима қилиш лойиҳаси бўйича иш бошлаб юборилганини айтиб ўтиш керак. Туркумнинг рус тилидаги нашри “Сокровищница мыслей” номида босмадан чиқди. Немис тилидаги нашри устида иш олиб борилмоқда. Ўзбек шоирларининг улуғ устозга атаб ёзган асарларидан иборат “Ҳазрат Навоийга эҳтиром” китоби, Ойбекнинг “Навоий” романи (инглиз тилида чиқади)  нашриётга топширилди.