Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 20 поғонага юқорилади

    БМТ икки йилда бир марта тузиладиган E-Government Development Index рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 20 поғонага юқорилаб, 80-ўринни қайд этган. Рейтинга жаҳоннинг 193 мамлакати киритилган.

    Рўйхат ушбу мамлакатларда электрон ҳукумат қай даражада ривожлангани турли омилларга қараб тузилган. Кучли ўнликка Буюк Британия, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Финляндия, Швеция, Нидерландия, Янги Зеландия, Дания ва Франция киритилган.

    Ўзбекистон 0,5434 индекс билан 80-ўринга муносиб кўрилди. Ўзбекистондан юқорида Шри-Ланка, қуйида эса Перу жойлашган.

    Ҳамдўстликнинг бошқа давлатлари қуйидаги натижаларни қайд қилди: Қозоғистон — 33, Қирғизистон — 97, Тожикистон — 139, Туркманистон — 140. Россия 35, Беларусь 49, Украина 62, Озарбайжон 56, Арманистон 87-ўринда.

    SHARE