Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги YouTube тармоғида расмий каналини очди

    YouTube тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий канали очилди, дея хабар қилинди вазирлик сайтида.

    “Ўйлаймизки, ТИВнинг расмий веб-сайти ҳамда Facebook`даги саҳифаси ўқувчилари эндиликда YouTube`даги каналимиз орқали мамлакатимиз раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати, Ўзбекистон ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида нафақат матнли янгиликлар, балки фото- ва видеомаълумотлар билан ҳам янада яқиндан танишишлари мумкин”, — дейилади хабарда.

    Айни пайтда каналда 20 га яқин видеороликлар мавжуд.