Ўзбек тили ва адабиёти университетида русча, байналмилал ва шевага хос сўзларни қўллаш тақиқланди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида русча, байналмилал ва шевага хос сўзларни қўллаш тақиқланди. Бу ҳақида университет ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов кун.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг айтишича, таълим муассасасига қабул қилиниш лозим бўлган, 300 нафар талабанинг ярми давлат гранти асосида ўқишни бошлашади. Бу жуда катта имконият дегани. Университетимизга бу йилда 2 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, 3 нафар Республика фан олимпиада совриндорлари имтиёзли қабул қилинди. Биз ана шу 300 нафар бахтли талабадан ўзбек тили ва бой адабий меросини жаҳонга намоён эта оладиган шиддаткор қадамларни кутиб қоламиз. “Қолаверса, бўлғуси талабаларимизнинг барчасида ижодкорлик қобилияти бўлишини истайман. Сабаби, она тилимизни, унинг жозибадор адабиётини ижодкорларгина теранроқ ҳис қилади. Қолаверса, айнан улар янги ўзбек адабиётининг яратувчилари хисобланади. Бу эса, бизга улкан масуълият юклайди. Ўйлайманки, биз ўз олдимизга қўйган мақсадларни амалга оширамиз”, дейди ректор.

Ректорнинг маълум қилишича, ўқувчилар орасида энг иқтидорлилари университет томонидан мукофотлаш, ҳам моддий, ҳам маънавий рағбатлантириш режалаштирилмоқда. Яна бир нарсани қўшимча қилиш керакки, айни вақтда университетимизда русча, байналмилал ва шевага хос сўзларни қўллашни чеклаб қўйдик. “Бу тадбирни талабаларга ҳам жорий этмоқчимиз. Агарда мазкур тартибларни бузганларни қаттиқ жазолар кутади. Бу хусусда, ўқув жараёнимиз бошланганидан сўнг, батафсил маълумот келтирамиз, албатта”, дейилади суҳбатда.