Шаҳобиддин Зоиров амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этиб, камида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Рио—2016 Олимпиадасининг 52 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги турнири ярим финалига йўлланма олди.

Чорак финалда озарбайжонлик Элвин Мамишзодага қарши рингга чиққан Зоиров рақибидан устунлик қилди ва энг камида бронза медали масаласини ҳал қилди. Унда Рио—2016 олтин медаллари учун курашиш имконияти бор.

Бу вазн тоифасида ярим финал жанглари 19 август куни бўлиб ўтади.

Олимпиададаги иштирокини 1/16 финалдан бошлаган Шаҳобиддин аввалига ирландиялик Брендан Ирвинни, 1/8 финалда эса америкалик Антонио Варгасни мағлуб этиб, ҳар икки боксчини турнирдан чиқариб юборганди.

SHARE