Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

    Ўзбекистон бош прокурорининг 12 августдаги қарори билан Тошкент шаҳрига беш йил муддатга янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

    Бунга қадар Сурхондарё вилоят прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган адлия катта маслаҳатчиси Ботир Қудратхўжаев мазкур вазифага киришди.

    Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг аввалги прокурори Мирзоҳид Обидов мартда Тошкент шаҳар ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

    SHARE