Ватандошларимиз ва америкаликлар Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консуллигига ташриф буюришмоқда

Жорий йилнинг 2 сентябрь санасида Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Руспубликанинг биринчи Президенти Ислом Каримов 28 август куни қайд этилган инсультдан сўнг 78 ёшида вафот этди ва 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Мазкур воқеа Ўзбекистонликларни чуқур қайғуга солди. Республикада 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган Ўзбекистонликлар ва маҳаллий америкаликлар Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги консуллик бўлимига марҳумнинг яқинларига ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдириш мақсадида ташриф буюришмоқда. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

Дам олиш куни бўлишига қарамасдан консуллик бўлими эшиклари ташриф буюрувчиар учун очиқ ва келиб кетувчилар учун барча шарт-шароитлар жорий қилинган.

Дарҳақиқат, инсоннинг меҳр-мухаббати ва одамийлик ҳеч қачон чегара билмайди. Қарангки, узоқ океан ортида туриб, ўз юртдошининг, ўз Йўлбошчисининг қадр-қиммати, хотираси учун одамлар шунчалик куйиб-пишмоқдаларки, демак бу, ўша Инсоннинг одамлар дилида, қалбида муҳрланган мухаббати далолатидир. Ҳа, Улуғларнинг хотираси ана шундай улуғланишга муносибдир.

hozirchashu.com
hozirchashu.com

Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги консуллик бўлимига ўзбекистонликлар гулчамбарлар билан ташриф буюришмоқда.

SHARE