Илҳом Неъматов махсус топшириқлар бўйича элчи этиб тайинланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев қарори билан Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланди.

    Унга 2013 йилда ҳам ушбу лавозимга тайинланган эди. Сўнг пенсияга чиқиши сабаб ишдан кетган эди.

    Илҳом Неъматов 1989 йили, яъни бундан 23 йил муқаддам дипломатия соҳасида ўз фаолиятини бошлаган. У 1992 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида турли вазифаларда ишлаб келади. 1992-1993 йилларда Германияда илк марта очилган Ўзбекистон элчихонасида ишлайди.

    1997-1999 йилларда Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлади. Ундан кейин Тошкентга келиб, ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлади, ана ундан кейин Москвада элчи бўлиб фаолият юритди.

    Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида фаол иш олиб борди. Бу ерда, албатта, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

    SHARE