Алишер Усмонов Тошкентда Андреа Бочеллининг концертини ўтказади

Афсонавий италиялик тенор Андреа Бочелли 8 июнь куни Ўзбекистонда концерт беради, деб ёзади UzDaily. Концерт Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ва Алишер Усмонов ҳомийлигида ташкил қилинмоқда.

Бу Андреа Бочеллининг Тошкентдаги биринчи яккахон концерт дастури бўлади. Дастурдан классик асарлар ва оммабоп хит қўшиқлар ўрин олади.

Мусиқачига оркестр ва хор жўр бўлади. Андреа Бочелли билан бир саҳнада махсус меҳмонлар ҳам чиқиш қилади.

SHARE