Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэйга Манчестер шаҳрида юз берган террористик акти муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади.

    Давлат раҳбари “ҳалок бўлганлар қариндош ва яқинларига самимий таъзиясини ҳамда барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларига оид тилагини етказиб беришлари”ни сўраган.

    Манчестердаги портлаш америкалик поп-қўшиқчи Ариана Гранденинг концертидан сўнг, 23 майга ўтар кечаси юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Manchester Arena стадионидаги портлашда 22 киши ҳалок бўлди. Касалхоналарга 59 нафар жабрланувчи етказилди.

    SHARE