Абдулазиз Комилов: Ўзбекистоннинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатлар кун тартибидан “болалар меҳнати” деб аталадиган масала олиб ташланди

    Ҳисобот даврида вазирлик хорижий элларда Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлигини ошириш, чет эл бизнес ҳамжамиятлари ўртасида республиканинг ижобий имижини – обрў-эътиборини шакллантириш бўйича сиёсий-дипломатик ишларни фаол давом эттирди. Ўзбекистон билан Халқаро меҳнат ташкилоти, шунингдек, АҚШ ва бошқа қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари билан муносабатлар кун тартибидан “болалар меҳнати” деб аталадиган масала олиб ташланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенатидаги ҳисоботида маълум қилди.

    Вазирлик ҳамда хориждаги қатор ваколатхоналаримизнинг беш йил давомида астойдил ва синчковлик билан олиб борган ишларидан сўнг Европа парламенти Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги “Тўқимачилик протоколи”ни маъқуллади. Ушбу битимнинг кучга кириши ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозорларига экспортини ошириш имконини берибгина қолмасдан, Ғарб сармоядорларига Ўзбекистонга капитал киритиш учун ижобий ишорани ҳам йўллайди.

    Хабарларда айтилишича, ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган.

    SHARE