Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 51 фоизга ортди

2017 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,79 фоизга ортди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, январь — март ойлари давомида мамлакатдан Ўзбекистонга 570 миллион доллар (ўтган йилга нисбатан 192 миллион долларга кўп) пул юборилган.

2016 йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 378 миллион доллар, 2015 йилда эса 466 миллион долларни ташкил этганини ҳисобга олганда, бу сўнги йиллардаги юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистондан Россияга юборилган пул ўтказмалари миқдори, аксинча, ўтган йилнинг биринчи чорагидаги 82 миллион доллардан жорий йили 68 миллион долларгача пасайди.

SHARE