Абдулазиз Комилов хориждаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов хориждаги ва Ўзбекистондаги фуқароларнинг саволларига жавоб қайтаради. 5 июль куни Тошкент вақти билан 14:00 дан 16:00 га қадар видеоконференция кўринишида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулликлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Вазир ўзбек ва хориж ОАВ вакиллари иштирокида фуқароларнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ саволларини кўриб чиқади, деб хабар қилди Gazeta.uz вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Ташқи ишлар вазирига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари саволларини матн, аудио ва видео форматларда вазирнинг виртуал қабулхонасиmuloqot@tiv.uz электрон почтаси ҳамда ТИВнинг Facebook‘даги расмий саҳифаси ваTelegram‘даги каналига олдиндан юборишлари мумкин.

Аноним, одобсизлик мазмунидаги (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар), матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

SHARE