Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевни лавозимидан озод этди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислиги 12 июнь куни бошланган видеоселектор давомида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

    Хабар беришларича, Ўзбекистон Президенти Самарқанддаги аҳволни танқид илган, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида мавжуд қатор муаммоларни санаб ўтган.

    Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Самарқанд вилоятида ташриф билан бўлиб, вилоятдаги қурилиш ишлари билан танишган, далаларда бўлиб, фермерлар билан учрашган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Ҳиммат Оқбўтаев 2016 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг тақдимига кўра Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланган эди.

    SHARE