Қозоғистондаги йўл-транспорт ҳодисасида 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Шу йилнинг 22 июнь куни Қозоғистон Рсепубликасининг Чимкент шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳрига кетаётган автобус ағнаб тушди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақида Газета.uz сайти хабар тарқатди.

“Казинформ” агентлиги хабарига кўра, автобусда 52 киши бўлган, уларнинг 50 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда бир нафар Қозоғистон фуқароси касалхонага етказилган. 25 киши эса воқеа жойида тиббий ёрдам олган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, вазирлик консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда.

SHARE