Ўзбекистон манзаралари: Нукуслик такси ҳайдайдиган онахон

Нукус шаҳрида шундай «таксист» онахон бор уни кўпчилик танийди, деб хабар беради «KRuz.uz».

Facebook ижтимоий тармоғида ана шу такси ҳайдовчи онахоннинг расми анча оммалашиб кетди. Ижтимоий тармоқларда Адил Худайбергенов исмли фойдаланувчи шундай изоҳ қолдирган: «Мени Гоне қалада бекатнинг ёнидаги такси бекатидан шу онахон Тахиатошга олиб борди. Қойил қолдим. Икки ҳисса пул тўладим. Бундан 5-6 йил илгари. Бироқ унчалик кўп гаирмас экан».

Клара Алланиязова исмли фойдаланувчи эса: «Базар апа. Шу Гоне қала марказидаги болалар боғчасининг эски раҳбари», дея такси ҳайдовчи онахоннинг шахсига аниқлик киритиб ўтган.

Зиуаддин Алланазаров эса сал бошқачароқ фикр қолдирди: «Генже опа Қадирова (агар адашмасам)».

«Бу опа жуда саҳий! Пулинг кам бўлса ҳам, «Яхши, беравер, мен бир бойиб кетай деб юрганим йўқ, қараб ўтирганча одамларга фойдам тегсин деб юрибман», деб кенг феъллик кўрсатди», дея ёзган Рая Эрнашева.

Аллаяр Юсупофф ҳам уни мақтаб ўтган: «Шу аёлнинг таксисига 2 марта ўтирдим. Ҳақиқий адреналин!»

Гулаим Нурумбетова эса бу онахонни танқид қилиб ўтган. «Ўз ёшига яраша уйида набираларини боқиб ўтирса бўлмасмикан бу кампир. Оиласини боқиб юрган таксичиларнинг нонига шерик бўлиб юрганча».

SHARE