Ўзбекистон депутат ва сенаторлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очишади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида парламент фаолиятига оид камчиликларга айрим депутат ва сенаторлар ўз вазифасини тўғри англаб етмагани ҳам сабаб бўлаётганини айтди.

    “Шундай парламент вакиллари ҳам борки, ўтган қарийб икки ярим йил мобайнида муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ва масалалар бўйича бирон марта ҳам маъруза қилмаган, уларга муносабат билдирмаган ёки маъруза юзасидан чиқишлар қилмаган, улар фақатгина кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланади. Афсуски, бу – аччиқ ҳақиқат”, деди Ш. Мирзиёев.

    Президент депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозимлигини таъкидлаган. “Дунёдаги кўпгина мамлакатлар аллақачон шу тизимга ўтган”, деди у.

    SHARE