Ўзбекистонда жисмоний шахсларга сентябрь бошидан валюта сотиш бошланади

Ўзбекистон ҳукумати шу йил сентябрь ойи бошидан банкларда ва валюта айирбошлаш шохобчаларида аҳолидан чет валютасини харид қилиш ҳамда сотишни йўлга қўяди. Бу ҳақида Рейтер ахборот агентлиги банк тузилмаларидаги иккита манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Агентликнинг ёзишича, бу миллий валюта — сўмнинг тўлиқ конвертация қилиниши ҳамда Марказий Осиёдаги иккинчи йирик иқтисодиётнинг чет эл инвестицияси учун очилишига туртки беради.

Марказий банк вакили регулятор ҳали қарор қабул қилмаганини билдирди.

Тижорат банклари вакилларининг айтишича, фуқаролар валюта харид қилаётганда, махсус карталарга валюта ўтказиб берилади, яъни доллар нақд кўринишда сотилмайди.

 

Ҳозирча банклар “қора бозор”даги курсдан бироз қимматроқ сотишади.  

SHARE