Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакили “Озодлик”ка шикоят ёзган фуқаро билан учрашади

Ўзбекистон томони “Озодлик” радиоси веб-саҳифасида 2017 йил 1 сентябрда “АҚШдаги ўзбек дипломатлари устидан президентга арз қилмоқдалар” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолага эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Вашингтон шаҳрида бўлиб турган республика ТИВнинг масъул ходими Қадамбой Султоновга мактубдаги масалаларни муҳокама қилиш учун муаллиф билан учрашиш ваколати юклатилган.

“Озодлик” радиоси интернет-манбааларида М.Халиковнинг манзили ва боғланиш учун бошқа маълумотлари келтирилмаганлиги сабабли редакция у билан алоқа ўрнатишда кўмак беради деб умид қиламиз.

SHARE