Ўзбекистон АҚШга мош эскпортини йўлга қўймоқда

    Ўзбекистон АҚШга мош эскпортини йўлга қўймоқда. “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонаси Америкага умумий баҳоси 1,5 миллион долларлик мош экспорти бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақида BBC Uzbek хизмати хабар тарқатди.

    Бу ҳақда ушбу шартнома имзоланишига кўмак берган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб қўвватлаш жамғармаси маълум қилмоқда.

    АҚШ бир йилда ўртча 10 миллион доллардан ортиқ ёрма дуккакли махсулотларни импорт қилади. Американгинг бу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини асосан Хитой эвазига қондирилиши айтилади.

    Айнии дамда жаҳон бозорида бир тонна мошнинг улгуржи баҳоси 1100-1400 доллардан сотилмоқда. Бу ҳолатда истеъмолчи камида 20 тонна олиш керак.

    Бир неча йилдан бери Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган ерларга иккинчи экин сифатида мош экишни йўлга қўйиш тарғиб қилинмоқда.

    Ўзбекистонда суғориладиган жойларда бир гектар ердан ўртача 1,5 тонна мош олиниши айтилади.

    “Бир гектар ердан бизнинг шароитда 1,5 тоннагача мош олса бўлади. Мош асосан буғдойдан кейин экилгани учун ер олиш муаммо эмас, фермер билан келишиб олинаверар эди, бу йилдан шартнома асосида берилади, дейишяпти яна билмадим”, дейди Суярқул Остонақул.

    SHARE