Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиали очилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон – АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди.

    Форум якунида Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

    Вебстер университети Американин энг кўҳна университетларидан бири бўлиб, 1915 йилда Сен-Льюс (Миссури штати)да ташкил этилган. Бугун университет дунёнинг 7 мамлакатида 100 дан ортиқ кампусларига эга. Университет Forbes томонидан бизнес-таълим соҳасидаги етакчи коллежлар сафига киритилган.

    Университет Американинг нуфузли ACBSP (Association of Collegiate Business Schools and Programs) ва HLC (Higher Learning Commission) ассоциациялари томонидан рўйхатга олинган. Ушбу аккредитация Вебстер университетининг барча бўлимларига тааллуқли.